Президент мактаблари имтиҳонларининг жавоблари бугун эълон қилиниши кутилмоқда. Жавоблар Cambridge Assessment International Education ташкилотининг сайтида эълон қилинади.

Президент мактаблари имтиҳонларидан ўтолмаган, аммо юқори натижага эришган номзодлар ўз ҳудудидаги ихтисослаштирилган мактабларга имтиҳонсиз ўқишга кириш ҳуқуқи берилиши мумкин. Minbar манбаси хабарига кўра, ҳар бир ҳудуддан 250 нафар ўқувчи ана шундай имтиёзга эга бўлиши кутилмоқда.