2019 йил 5 май куни Тошкент шаҳрида ўтказилган математика, физика, кимё ва биология фанларидан Халқаро олимпиадага саралашнинг
Республика босқичида НамДУ академик лицейидан 6 нафар ўқувчи қатнашиб, физика фанидан Эгамбердиев Муҳаммадқодир 2 ўринни эгаллаб, шу йилнинг июль ойида Исроилда ўтказиладиган Халқаро олимпиадага йўлланмани қўлга киритди. Академик лицей жамоаси М.Эгамбердиев ҳамда унинг устози Дониёр Ориповни ушбу ютуқ билан табриклайди ва Халқаро олимпиадада ҳам фахрли ўринни эгаллашини тилайди.